«Монако» ёзда Погба билан хайрлашиши мумкин

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Монако” жамоаси янги бош мураббийи Фелипе Луис Паул Погбанинг жамоадаги келажаги ҳақида гапирди.

Биз Польни жуда ҳурмат қиламиз. Ёз мавсуми давомида унинг қай даражада эканини баҳолаш учун етарли вақтимиз бор. Эҳтимол, у жамоани тарк этиши ҳам мумкин.Биз доим ўзаро очиқ ва ишончли муносабатда бўлганмиз. Агар қандайдир пайтда футболчининг кутганлари клуб режаларига мос келмай қолса, музокара столига ўтирамиз ва ҳар икки томон учун мақбул ечим излаймиз”, – дея таъкидлади Луис.

Погба ўтган йил ёзида “Монако” сафига қўшилган эди. Франциялик футболчининг клуб билан амалдаги шартномаси 2027 йил 30 июнига қадар мўлжалланган. Ўтган мавсумда яримҳимоячи жами олти ўйинда майдонга тушиб, бор-йўғи 115 дақиқа ўйнади ва самарали ҳаракатлар билан ажралиб турмади.

Transfermarkt портали маълумотича, Франция терма жамоасининг 33 ёшли собиқ яримҳимоячисининг ҳозирги бозор қиймати 2,5 миллион еврони ташкил этади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал “Монако” жамоасига бош мураббий этиб Фелипе Луис тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!