"Монако"га Моуриньо керак эмас
"Монако" клуби айни дамда ишсиз юрган Жозе Моуриньонинг хизматларига қизиқиш билдирмаяпти. Бу ҳақда француз нашрлари хабар тарқатмоқда.
Монаколиклар ўзларининг бош мураббийи Леонарду Жардимга катта ишонч билдиришмоқда ва уни яна истеъфога чиқаришмоқчи эмас. Таъкидлаш керакки, “Монако” мавсум бошида Жардимни истеъфога чиқариб, ўрнига Тьерри Анрини тайинлаган эди. Бироқ, шунда ҳам вазият ўнгланавермагач яна Жардимни қайтарди.
Маълумот учун, “Монако” Франция чемпионатининг ортда қолган 29та тур якунларига кўра 30 очко билан 16-ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар