Мончи ҳам "Рома"дан кетди

  • 08 Mar 15:21
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Римнинг "Рома" клуби спорт директори Рамон Мончи яқин соатлар ичида ўз лавозимини тарк этди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.

Tecno

Юқоридаги манбаага кўра томонлар бугун, 8 март куни ўзаро шартномани бекор қилишади.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Рома” бош мураббийи Эусебио Ди Франческо ҳам истеъфога чиқарилган эди.

Маълумот учун, 50 ёшли Мончи “Рома” сафида 2017 йилнинг апрелидан буён фаолият олиб бораётган эди. Унинг янги иш жойи Лондоннинг “Арсенал” клуби бўлиши айтилмоқда.

Comments

You must be logged in to commet!