Мората фаолиятида янги саҳифа очди

"Атлетико" Мадрид форварди Альваро Мората кеча "Эспаньол"га (3:1) қарши бўлиб ўтган ўйинда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.

Шу тариқа у ўзининг голли сериясини 5 та ўйинга етказиб олди. Эътиборлиси, бу унинг фаолиятидаги энг узоқ давом этган голли серияга айланди. Бунгача эса унинг энг яхши натижаси 2016 йилда “Реал”да қайд этилган эди.

Маълумот учун, Мората жорий мавсум “Атлетико” сафида жами 13 та ўйинда ўйинда майдонга тушди ва 7 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!