Мората ўзига янги жамоа танлади

Ижара асосида “Ювентус” шарафини ҳимоя қилаётган испаниялик ҳужумчи Альваро Мората юртига қайтиб кетмоқчи.

Трансфер ҳуқуқи “Атлетико”га тегишли бўлган футболчи фаолиятини Мадрид клубларининг ашаддий рақиби бўлган “Барселона”да давом эттиришни мўлжаллаяпти.

Каталонияликларда ҳам тажрибали ўйинчини ўз сафига қўшиб олиш нияти бор. Томонлар шахсий шартнома бўйича келишиб олгани айтилмоқда.

“Барселона” Моратани ўзига олиб, “Атлетико”га ижарага берилган Антуан Гризманни Мадридда қолдириш вариантини таклиф қилмоқчи.

Альваро жорий мавсумда  19 та баҳсда бешта гол уриб, бир жуфт ассистни амалга оширди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!