Мората

"Атлетико" Мадрид форварди Альваро Мората фаолияти давомида "Хетафе" ва "Реал"да ўйнаганидан афсусланмоқда.

“Болалигимда “Атлетико” учун ўйнаганман. Улғайгач, эса ниманидир ўзгартириш кераклигини ҳис қилдим ва “Хетафе”га ўтдим. Кейин эса “Реал”га. Ҳозир “Атлетико”дан ташқари бошқа испан клубларида ўйнаганимдан афсусланяпман”, - дейди Мората.

Мората 2005-2007 йилларда “Атлетико”нинг ёшлар жамоасида тўп сурган. Кейин эса “Хетафе” ва “Реал”да ўйнаган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)