Мората "Юве"нинг рақибига айланиши мумкин

"Челси" ҳужумчиси Альваро Мората ёзда Италия чемпионатига қайтиши мумкин, дея хабар бермоқда Италия матбуоти.

Лондон клуби форварди хизматларига Моратанинг собиқ устози бошқарувидаги "Интер" қизиқиш билдирмоқда. Футболчи ва клуб раҳбарияти бўлажак трансфер шартларини муҳокама қилишни бошлаб юборишган.

Айни вақтда "Атлетико"да ижарада тўп сураётган Мората учун А Серия бегона эмас. У 2014-2016 йиллар мобайнида "Ювентус" шарафини ҳимоя қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!