Морьентес: Энди
Ads

Мадриднинг “Реал” клуби собиқ ҳужумчиси Фернандо Морьентеснинг сўзларига кўра Мората “Челси”га сотиб юборилганидан сўнг, “қироллик клуби” ўз таркибига яна бир ҳужумчи олиб келиши керак.

“Мана, Мората ҳам “Челси”га ўтиб кетди. Ҳали трансфер деразаси ёпилишига анча вақт бор. Шундай экан бизни ҳали турли жамоаларда бўладиган кўплаб миш-мишлар кутмоқда.

Масалан Мбаппе борасида жуда кўп гап-сўзлар бўлди. Аммо, менинг фикримча у бу ёзда “Монако”дан кетмаса керак. Яунки у ҳали жуда ёш. Ўйлайманки у янги мавсумда янада кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлиб, янада кўпроқ тажриба тўплайди”, - дейди Морьентес Goal нашрига берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, "Реал" шу кунларда Мбаппени сотиб олиш учун жиддий кураш олиб бормоқда.