"Moscow Grand-Prix Final". Турсунқуловада аламли мағлубият
Россияда таэквондо бўйича "Moscow Grand-Prix Final" мусобақаси старт олди. Ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик икки нафар таэквондочи Никита Рафалович ва Нигора Турсунқулова иштирок этмоқда.
Нигора Турсунқулова 1/8 финалда хорватиялик Матеа Йелич билан тўқнаш келди. 3 раунд давомида катта устунлик ҳамюртимиз томонида бўлди. Баҳс тугашига 20 сония қолганида Турсунқулова 8:5 ҳисобида олдинда эди. Афсуски сўнгги сонияларда хорватиялик спортчи ғалабани ўз томонига оғдириб олди - 10:8.
Манба: Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати
Фикрлар