Мотта А Серия клуби бош мураббийи бўлишга асосий номзод. Аммо...

Италиялик машҳур ярим ҳимоячи Тиаго Мотта “Женоа” клуби бош мураббийлиги учун асосий номзод сифатида эътироф этилмоқда. Бу ҳақда Sky Sport Italia журналисти Жанлука Ди Марцио хабар тарқатмоқда.

Генуяликлар президенти Энрико Прециози жамоанинг собиқ футболчисини ҳисобланган Моттага ишонч билдирмоқчи.

Бироқ, Мотта мураббийлик курсларини ҳали тўлиқ тамомлагани йўқ. У керакли лицензияни 2020 йилнинг июнида қўлга киритади. Унга қадар Тиаго клубда бош мураббий лавозимига тайинлана олмайди. Айнан мана шу сабаб ҳам ҳозирча “Женоа” раҳбарияти учун муаммо бўлиб турибди.

Маълумот учун, Мотта 2008-2009 йилларда "Женоа" шарафини ҳимоя қилган.

Эслатиб ўтамиз, “Женоа”ни айни дамда Аурелио Андреаццоли бошқариб бормоқда. Генуяликлар А Сериянинг ортда қолган 8 та туридан сўнг 5 очко билан 19-поғонада боришмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!