Моуриньо битта шарт билан Холандни "Реал"га ўтишини маъқуллайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг "Реал" клуби қандай шароитда "Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холандни ўз сафига қўшиб олиши мумкинлиги маълум бўлди.

El Nacional нашри хабар беришича, "Реал" бош мураббийи Жозе Моуриньо норвегиялик форвардни трансфер қилиш ғоясини қўллаб-қувватлашга тайёр. Бироқ португалиялик мутахассис бу битим жамоа ичидаги мувозанатни бузмаслиги кераклигини қатъий таъкидламоқда. Унинг фикрича, Холанд жамоа ҳужуми учун жиддий куч қўшиши мумкин, аммо бу фақат амалдаги етакчи ҳужумчилардан бири клубни тарк этган тақдирдагина амалга оширилади.

Манба маълумотларига кўра, агар "Реал" Холандни сотиб олишга жиддий бел боғласа, трансфер бозорига чиқарилиши эҳтимоли энг юқори футболчи сифатида бразилиялик Винисиус Жуниор кўрилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2025/26 йилги мавсумда Холанд барча мусобақалар доирасида 52 ўйинда майдонга тушиб, 38 та гол урди ва 9 та голли узатма муаллифига айланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!