Моуриньо "ЖЧ-2026"нинг асосий фаворитини айтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо журналистлар билан суҳбатда 2026 йилги жаҳон чемпионатида ғолибликка асосий даъвогар деб ҳисоблаган терма жамоасини айтди.

Моуриньонинг сўзларига кўра, у ҳар доим Англия терма жамоасини фаворит сифатида тилга олади. Португалиялик мутахассис таъкидлашича, инглизлар катта турнирларда кутилган натижани деярли ҳеч қачон кўрсата олмаган, шунга қарамай, у барибир ушбу жамоани бош фаворит деб ҳисоблайди.

"Ўйлайманки, жаҳон чемпионатида энг катта босим остида қоладиган жамоа бу — Англия. Уларнинг ҳар бир турнири олдидан талаб ва умид жуда катта бўлади. Шу билан бирга, Англия ҳар доим яхши мураббийларга эга бўлган. Ҳозир ҳам жамоани Томас Тухель каби юқори даражали мутахассис бошқаряпти. Шунинг учун мен ҳар доим улар чемпион бўлади, деб ўйлайман", — дея қўшимча қилди Моуриньо.

Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоаси гуруҳ босқичидаги дастлабки икки учрашувида тўрт очко жамғарди. Гуруҳдаги сўнгги баҳсда инглизлар Панама терма жамоасига қарши майдонга тушишади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!