Моуриньо "Реал"га нега қайтганининг асл сабабини айтди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Мадриднинг машҳур «Реал» клубига бош мураббий сифатида қайта келган Жозе Моуриньо ўз қарорининг асосий сабабини очиқладӣ.

- Менинг «Реал»га бўлган муҳаббатимни инкор этолмайман. Айнан шу туфайли бу ерга қайтдим. Энди тинчланиб, вазиятни чуқур таҳлил қилиш, мулоқот қилиш, саволлар бериш ва уларга жавоб топиш, очиқ ва ҳалол суҳбат юритиш вақти келди, — дея португалиялик мутахассис сўзларини келтиради Vanity Fair нашри.

Эслатиб ўтамиз, бу ёзда Моуриньо ўз фаолияти давомида иккинчи бор «Реал»ни қабул қилиб олди. У 2010–2013 йилларда ҳам мадридликлар бош мураббийи сифатида ишлаган. Ўша даврда жамоа Испания чемпиони бўлган, шунингдек, мамлакат Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган.

Бундан аввалроқ Моуринью мураббий дуч келиши мумкин бўлган муаммолар ҳақида ҳам фикр билдирган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!