Моуриньо "Реал"нинг икки чизиғини кучайтирмоқчи
«Реал»нинг янги бош мураббийи Жозе Моуринью раҳбариятга жамоани кучайтириш бўйича аниқ талабларини билдиришда давом этмоқда. Бу ҳақда журналист Мигель Серрано хабар берди.
Маълумотларга кўра, мураббий клуб раҳбариятидан икки йўналиш бўйича селекция ишларини олиб боришни сўраган. Моуриньюга жисмонан бақувват, ҳужумларни бошлаб бера оладиган ярим ҳимоячи, шунингдек, ҳимоя чизиғи учун яна бир футболчи керак. Ушбу ҳимоячи чап оёқда ўйнай оладиган бўлиши керак.
Ҳимояни мустаҳкамлаш мақсадида «Реал» «Интер» таркибида ҳаракат қилаётган Бастони номзодини кўриб чиқмоқда. Ярим ҳимоя учун эса мадридликлар рўйхатида бир нечта эҳтимолий вариантлар мавжуд.

Фикрлар