Моуриньо Абрахамдан Шомуродовнинг ишини такрорлашни талаб қилди!

“Рома” Европа лигасида гуруҳ босқичидаги энг муҳим учрашувини ўтказади. Жозе Моуриньо шогирдлари тўғридан-тўғри плей-оффга чиқиш вазифасини уддалай олмаган ва “Бетис” ўз гуруҳида биринчи ўрин масаласини муддатидан олдин ҳал қилди.   

Энди мусобақа регламентига кўра, римликлар иккинчи ўринни ўзиники қилса, Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида учинчи ўринни эгаллаган жамоалардан бири билан ўтиш учрашувларида тўқнаш келади.

Бунинг учун “бўрилар” айни пайтда иккинчи ўринни эгаллаб турган Болгариянинг “Лудогорец” жамоасини мағлубиятга учратиши талаб этилади.

ludog1_0

А Сериянинг сўнгги учрашувида “Рома” футболчилари “Верона” устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. Пойтахтликларнинг ғалабасини захирадан ўйинга тушган Кристиан Вольпато ва Стефан Эл-Шаарави таъминлаганди.

Моуриньонинг ишонган ҳужумчиси Тэмми Абрахам бир неча қулай вазиятни кўкка совурган эди. Энди муҳим учрашув олдидан португалиялик мутахассис биринчи навбатда англиялик ҳужумчига алоҳида вазифа қўйди.

Унга кўра, Абрахам Элдор Шомуродов қилган иш – “Лудогорец” дарвозасини ишғол этиши талаб қилинмоқда.

Эсингизда бўлса, Европа лигасининг биринчи турида Болгариядаги учрашувда Элдор Шомуродов захирадан майдонга тушиб, гол урган ва ҳисобни тенглаштирган эди. Бироқ, римликлар охирги дақиқаларда яна гол ўтказиб, мағлубиятни тан олишга мажбур бўлганди.

Италия футболини ёритаётгани https://www.pagineromaniste.com сайтининг маълум қилишича, Жозе Моуриньо асосий ҳужумчилар – Тэмми Абрахам ва Андреа Белотти болгарияликлар дарвозасини ишғол қила олмаса, уларни захирага ўтказиб қўйишини уқтирган.

Эътибор беринг, Тэмми Абрахам А Серияда 12 та учрашувда майдонга тушиб, жами 863 дақиқа ўйнаган ва ўз ҳисобига иккита гол, битта ассист расмийлаштирган. Европа лигасида тўртта ўйинда қатнашиб, 266 дақиқа ичида битта тўп киритган.

Андреа Белоттининг кўрсаткичлари ҳам юлдуз даражасидаги ўйинчига ярашмайди. Италия терма жамоаси ҳужумчиси миллий чемпионатда тўққиз маротаба майдонга чиққан ва ҳали голлар ҳисобини очгани йўқ. Европа лигасида Белотти тўртта ўйинда иккита тўп киритди.  

Элдор Шомуродов А Серияда беш маротаба, Европа лигасида икки марта майдонга туширилди ва жами 85 дақиқа ҳаракат қилди. Юқорида келтирилганидек, легионеримиз “Рома”нинг Европа лигасидаги илк голини урган.

Шомуродов-Лудого

Кўрамиз, Жозе Моуриньо қўйган талабни Абрахам ва Белотти бажара олармикин ёхуд жамоани яна захира ўйинчилари қутқарадими?

Тўпурар легионеримизнинг номи футбол тарихида қолади!

Шомуродовнинг устози йилнинг энг зўр мураббийи бўлишга даъвогар!

"Барселона" юлдузи Римга келяпти. Бунақада Шомуродовга умуман “нон” қолмайди!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!