Моуриньо Англиядан ўйинчи кутяпти
“Манчестер Юнайтед”нинг ўнг қанот ҳимоячиси Аарон Уан-Биссака фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин.
Хориж матбуотининг ёзишича, 24 ёшли футболчи ёзда жамоани тарк этадиганлар рўйхатига киритилган.
The Sun нашри англиялик ҳимоячини Жозе Моуриньо “Рома”да кўрмоқчи эканини ёзмоқда.
Шунга қарамай, Аарон Уан-Биссака олдида Англия премьер-лигасида қолиш варианти ҳам бор. Истеъдодли ўйинчига собиқ жамоаси “Кристал Пэлас” ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Аарон Уан-Биссака “Кристал Пэлас” тарбияланувчиси ҳисобланади. У 2019 йили “Манчестер Юнайтед”га кўчиб ўтган. Бу мавсум премьер-лига ва Чемпионлар лигасида жами 26 та учрашувда майдонга тушиб, самарали ҳаракатларни амалга ошира олмади.
Амалдаги шартномаси яна икки йил давом этадиган ҳимоячининг трансфер суммаси 30 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар