Моуриньо аслида мулойимми?

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби дарвозабони Уго Льорис жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньо ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

“Моуриньо - буюк. У жуда мулойим. Оммавий ахборот воситалари унга нисбатан нохолис муносабатда бўлаётган бўлиши мумкин, аммо у билан ҳар куни мулоқот қилиш бу шараф. У фаолияти давомида кўплаб кучли жамоаларни бошқарган. Жозе катта тажрибага ва кўплаб совринларга эга. Ҳамма ундан ўрганиши керак бўлган нарсалар бор”, - дейди франциялик посбон.

Таъкидлаш керакки, Моуриньо “Тоттенхэм”ни 2019 йилнинг кузидан буён бошқариб келмоқда. Льорис эса 2012 йилдан буён “шпорлар” шарафини ҳимоя қилиб келади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!