Моуриньо “Барса” футболчисини чақирди

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо “Барселона” раҳбарияти томонидан трансферга қўйилган ҳимоячи Клеман Ланглени Римга чорлаяпти. Португалиялик мутахассис франциялик футболчи жамоанинг ҳимоя чизғини мустаҳкамлай олишига ишонмоқда.

“Барселона” бош мураббийи Хави жамоанинг ҳимоя чизиғини “Челси”дан Андреас Кристенсен олинганидан кейин қайта ташкил қилишни режалаштирган. Қолаверса, каталонияликлар янги ўйинчиларни олиш учун ўз таркибидаги футболчилардан бир нечтасини сотиб юборишга мажбур бўлмоқда.

Клеман Лангле клубдан биринчилардан бўлиб кетадиганлардан ҳисобланади.

Бу ўйинчига Моуриньодан ташқари “Марсель” ва “Тоттенхэм” бош мураббийлари ҳам ўз жамоасидан жой беришга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!