Моуриньо бу сафарги
Ads

Португалиялик машҳур мутахассис Жозе Моуриньо бу йилги “Олтин тўп” мукофоти кимга насиб этиши борасида гапириб ўтди.

“Мен ван Дейк, Салоҳ, Мане, Роналду ва Мессини кўрсатган бўлардим. Бироқ, УЕФА Миллатлар лигаси, Африка кубоги ва Америка кубоги ҳам бу борада муҳим роль ўйнайди. Португалиялик ва аргентиналик футбол юлдузлари ўз чемпионатларида ғалаба қозонишди, “Ливерпуль” гарчи АПЛда муваффақият қозона олмаган бўлсада, ЕЧЛда чемпион бўлди”, - дейди Моуриньо.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йил ушбу мукофотни хорватиялик Лука Модрич қўлга киритган эди.