Моуриньо: "Бундай шароитда сифатли футбол намойиш этиш қийин масала"

Италия А Серияси 22-туридан ўрин олган ўйинда "Рома" меҳмонда "Лечча" билан дурангга имзо чекди, 1:1. Учрашувдан кейин римликлар бош мураббийи Жозе Моуриньо қўйидаги фикрларни билдирди.

"Жуда қийин баҳс бўлди. Очиғи, натижадан қониқмадик, аммо бугунги куни оғир ўтди. Майдоннинг ҳолати даҳшатли даражада эди, биз тўп билан деярли муомала қила олмадик. Бундай шароитда сифатли футбол намойиш этиш қийин масала.

Шогирдларимга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Шунчаки "Лечче" дарвозабони ажойиб сейвларни амалга оширди",-деди португалиялик мутахассис.

Айни пайтда "бўрилар" 41 очко билан тўртинчи поғонада бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!