Моуриньо: Де Хеа билан музокаралар давом этмоқда
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа дарвозабони Давид Де Хеа билан шартномани узайтириш борасида ўтказилаётган музокаралар давом этаётганини айтди.

“Мен музокараларда иштирок этмаяпман. Мен умуман футболчилар ва агентлар билан музокаралар ўтказмаганман. Агар менга бундан имконият беришса, мен бор бойликни сарфлаб бўлса ҳам футболчилар нимани исташса, шуни берган бўлардим.

Мен ҳозир фақат бир нарсани айтишим мумки, Де Хеа билан музокаралар давом этмоқда. Умид қиламанки тез орада бизда яхши янгилик бўлади”, - дейди португалиялик мутахассис.