Моуриньо Ер сайёраси терма жамоасини бошқариши мумкин

  • 24 Sep 10:10
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Football
CHERY AUTO

Португалиялик машҳур мутахассис Жозе Моуриньо ФИФАнинг  “The Best” совринини топшириш маросимида ҳазиломуз Ер сайёраси терма жамоасини бошқариши мумкинлигини айтди.

Tecno

-Агар бизда бошқа сайёрада яшайдиганлар билан сайёралараро турнир ташкил этилса, Ер сайёрасини ким бошқаради?

"Менимча ФИФА фаолият олиб бораётган мураббийларнинг ушбу лавозимни эгаллашига руҳсат бермаса керак. Шунинг учун у ишсиз бўлиши керак. Масалан мен, Капелло, Индзаги ёки бошқа кимдир бўлиши мумкин. Бу борада кимнидир аниқ кўрсата олмайман”, - дейди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньо 2018 йилнинг декабрида “Манчестер Юнайтед”дан истеъфога чиқарилган эди.

Comments

You must be logged in to commet!