Моуриньо фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириши мумкин
Португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо фаолиятини Туркия чемпионатининг "Фенербахче" клубида давом эттириши мумкин.
Айни дамда истанбул клубини Исмаил Картал бошқармоқда. Унинг амалдаги шартномаси мавсум сўнггигача мўлжалланган. Клуб раҳбарлари у билан келишувни узайтирмасликни режалаштирмоқда.
Маълумот учун, "Фенербахче" чемпионат якунига 9 тур қолганида пешқадам "Галатасарой"дан икки очко ортда қолмоқда. Жозе икки ой аввал "Рома"дан истеъфога чиқарилган эди.
Фикрлар