Моуриньо: Германия камида чорак финалгача боради
Ads

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуринью Германия терма жамоаси  кеча Мексикадан (0:1) енгилганидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Албатта, ҳисоб адолатли бўлди. Мексикаликлар ғалабага ҳақли эдилар, германияликлар эса мағлубиятга мос ўйин кўрсатишди. Мексика терма жамоаси футболчилари ўзларининг имкониятларини 100% намойиш этишди. Немис футболчилари эса бу баҳсда жуда секин ҳаракат қилишди ва ҳужумга боришга у қадар ташаббус кўрсатишмади.

Лекин шундай бўлсада Германия терма жамоаси плей-оффга чиқа олади деб ўйлайман. Чунки, уларнинг гуруҳида у қадар кучли жамоалар йўқ. Шу боис улар камида чорак финалга қадар етиб боришлари мумкин. Балким, уларни ярим финалда ҳам кўрармиз”, - дейди португалиялик мутахассис.