Моуриньо гранд клублардан бири билан музокара ўтказмоқда

Портагулиялик мутахассис Жозе Моуриньо фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин.

Журналист Николо Скиранинг ёзишича Моуриньо билан “Бавария” қизиқиб қолган. Томонлар айни дамда музокаралар ўтказишмоқда.  Жозе немис грандини бошқаришга тайёр, бироқ, у камида 2022 йилга қадар шартнома имзоланишини талаб қилмоқда.

Моуриньо бу борадаги якуний қарорини ФИФА кунлари пайтида қабул қилиши айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” бундан бир неча кун муқаддам Нико Ковачни бош мураббий лавозимидан истеъфога чиқарган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!