Моуриньо ҳужумчи топди

"Айнтрахт" ҳужумчиси Бас Дост "Тоттенхэм"нинг қизиқишларига сабаб бўла бошлади.

The Guardian нашрининг ёзишича, 31 ёшли голландиялик футболчини шахсан "шпорлар" бош мураббийи Жозе Моуриньо таркибда кўришни хоҳламоқда. Португалиялик мутахассис Достни жамоанинг асосий ҳужумчиси Харри Кейнга муносиб ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Франкфуртликлар ўз футболчисини 5,5 млн евро эвазига сотиб юборишга тайёр. Аммо лондонликлар уни ижарага олишни режалаштирмоқда.

Бас Дост ўтган мавсум “Айнтрахт” сафида 31 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 11 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!