Моуриньо: Клопп "Ливерпуль"да ҳеч қандай турнирда ғалаба қозонмаган

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ЕЧЛ ярим финал босқичи доирасида "Ливерпуль"нинг "Барселона"дан учраган мағлубияти ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Пеп ҳамда Юрген қандай фаолият олиб бораётган бўлса, мен ҳам шундай иш олиб боришни хоҳлардим. "Ливерпуль"нинг "Барса"га қарши учрашувида Клопп томондан имзоланган футболчилар сони нечта эди биласизми?

Пеп "Сити"га келганида 4 ҳимоячидан норози эди, кейинги мавсум унинг илтимоси ила янги ҳимоячилар билан шартнома имзоланганди. Клаудио Браво ҳам Пепнинг илтимоси билан келганди, бироқ яхши тўп тепмагани сабабли Эдерсонга ўзгартирилди.

Юрген уч ярим йилдан буён "Ливерпуль"да ҳеч қандай турнирда ғалаба қозонгани йўқ, бироқ уни ҳамма қўллаб-қувватлаяпти. Жорий мавсум чемпионлик учун курашда уларда яхши имкониятлар бор, - дея Моуриньонинг сўзларидан иқтибос келтиради Marca нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!