Моуриньо: Конор МакГрегорга йўқ деёлмадим!

“Рома” устози Жозе Моуриньо Римга келган аралаш жанг санъатлари устаси Конор МакГрегор билан учрашди.

Меҳмондорчилик чоғида 58-ёшли португалиялик мутахассис ирландиялик ММА жангчисига “Рома”нинг 10-рақамли футболкасини совға қилди.  

Моуриньонинг айтишича, у Конорнинг таклифини рад этолмаган. Жозе учрашув ҳақида инстаграм тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

- Ҳа бу, ўша! Ҳа, буюк жангчи Конор МакГрегор ҳозир Римда. У билан учрашиш, қизиқарли воқеаларни гаплашиш ва унга Римдаги энг чиройли футболка – “Рома” либосини совға қилиш  жуда ёқимли бўлди. Конорга рад жавобини бериб бўлмайди, у ҳақиқий афсона, - деб ёзди Жозе Моуриньо.

Конор МакГрекор икки вазн тоифасида чемпионлик унвонини қўлга киритган. У фаолиятидаги охириги жангини шу йилнинг июль ойида Дастин Порьега қарши ўтказганди. Кескин ва муросасиз тўқнашув чоғида Конорнинг оёғи синггани боис, учрашув эрта якунланди ва рақиб ғолиб, деб эълон қилинди.

616aa4d8bed21

“Рома”ни “Барса” футболчиси кучайтиради

“Рома” қишки трансферлар вақтида майдон марказини кучайтиришга қарор қилди. Аввалроқ, Жозе Моуриньо ўз жамоасига “Боруссия М” ярим ҳимоячиси Денис Закарияни таклиф қилмоқчи бўлаётган эди.

Бу футболчига “Барселона” ҳам даъвогарлик қила бошлагач, португалиялик мутахассис эътиборини каталонияликлар ярим ҳимоячиси Рики Пучга қаратди.

Истеъдодини намоён этиб келаётган Рики Пуч нидерландиялик бош мураббий Рональд Куман қўл остида етарли ўйин амалиётига эга бўлмаяпти. Куман жамоани янги қабул қилиб олганда ҳам бу ўйинчига ўзига янги клуб топишни маслаҳат берган эди.

Каталония клубининг 22 ёшли тарбияланувчиси жорий мавсума тўрт маротаба майдонга тушиб, атиши 72 дақиқа ўйнади холос.

Маълумотларга қараганда, римликлар ярим ҳимоячини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан мавсум охиригача ижарага олмоқчи. Бу вариант Рики Пучнинг ўзини ҳам қониқтириши айтилмоқда.

Transfermarkt  портали каталонияликлар билан 2023 йилнинг ярмигача боғланган футболчининг трансферини 15 миллион еврога баҳоламоқда.

133850_m

“Челси” футболчиси Моуриньо қўл остида ўйнамоқчи

 “Рома” раҳбарияти Тэмми Абрахам трансферидан кейин “Челси”дан яна футболчи олишга қарор қилди. Римликлар бу гал ярим ҳимоячи Рубен Лофтуч-Чикни таклиф қилмоқчи.

25 ёшли ярим ҳимоячи Томас Тухелнинг ишончини қозона олмаяпти. Етарли даражада ўйин амалиёти берилмаётган Рубен қишда Лондонни тарк этиши кутилмоқда.

“Аристократлар”  футболчисига бошқа клублардан ҳам таклифлар етарли. Бироқ, унинг ўзи Жозе Моуриньо қўл остида ўйнаш истагини билдирган.

Рубен Лофтус-Чикнинг трансфери 18 миллион еврога баҳоланмоқда.

10458382

“Рома” гол урадиган ҳимоячига харидор

Рим клуби ўнг қанот ҳимоячиси кучайтириш мақсадида “Аякс” вакили Нуссер Мазрауини трансфер қилмоқчи.

23 ёшли универсал футболчи ҳимоядаги вазифалардан ташқари, ҳужумда ҳам фаол иштирок этади. Мазрауи жорий мавсумда Нидерландия чемпионатида 11 та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига тўртта гол ва учта голли узатма ёздириб қўйди.

“Бўрилар” бу футболчини қишки трансферлар вақтида музокарага таклиф қилмоқчи. Чунки, марокашлик ҳимоячининг амалдаги шартномаси мавсум охирида якунланади.

463040

Ақлинг бўлса, “Рома”га ўт!

Моуриньо “Ювентус”га қарши ўйинда Шомуродовга суянишига тўғри келади, чунки...

Шомуродов зиммасидаги ишни Пеллегрини бажармоқда!

“Рома” Европа Чемпионлар лигасида... Шомуродовнинг орзуси ушаладими?

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!