Моуриньо мағлубиятдан сўнг "Севилья"нинг кийиниш хонасида бўлган

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньо Европа чемпионлар лигаси доирасида ўтказилган “Севилья”га қарши учрашувда мағлубиятдан сўнг рақиб жамоа кийиниш хонасига ташриф буюргани маълум бўлди. Бу ҳақида BBC нашри хабар бермоқда.

Португалиялик мутахассис беллашув якунида ўз жамоаси футболчилари билан гаплашганидан сўнг, “қизил-оқлар” кийиниш хонасига кириш учун рухсат сўраган.

Моуриньо рақибларни ғалаба билан табриклаб, кейинги учрашувларда уларга омад тилаган. Испаниялик футболчилар Жозенинг сўзларилан ҳайратланиб олқишлар билан уни кузитишган.

МЮ кийиниш хонасида Жозе футболчиларга мағлубиятдан керакли хулоса чиқариб, Англия кубоги доирасида “Брайтон”га қарши учрашувга тайёргарликни оширишни таъкидлаб ўтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!