Моуриньо: "Манчестер Юнайтед" чекинмайди!

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоаси мағлубиятга учраса ҳам ўз ўйин услубидан воз кечмаслигини айтди.
 
- Биз ривожланишимиз учун кўп ишлашимиз керак, лекин ҳозирда ўйин услубимиз шаклланиб қолди, - дейди Жозе Моуриньо. - Кўрсаткичларимиз энг ёмон ҳолга келганида ҳам ўйин услубимиз ўзгармайди. Шу орқали у кучайиб боради ва футболчиларнинг ўз кучига ишончи ортади.
 
Айни пайтда "Манчестер Юнайтед" Англия чемпионатида 17 учрашувда 30 очко жамғариб, мусобақа жадвалида олтинчи поғонада бормоқда.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!