Моуриньо Манчестерда отелда нима учун яшаганини очиқлади

"Тоттенхэм" бош мураббийи Жозе Моуриньо "Манчестер Юнайтед"да ишлаган вақтларида нима сабабдан уйда эмас, отелда яшаганига изоҳ берди.

"Ўз уйимда баҳтиёр яшамаган бўлар эдим. Мен уйни озалашим, кийимларимни дазмоллашим керак бўлар эди, бу ишларни қилишни хоҳламадим.

Яна ҳар куни овқат тайёрлаш керак. Мен фақат тухумни сосиска билан қовуришни биламан. Демак, агар отелда эмас уйда бўлганимда жуда бахтсиз яшардим.

Мен барча қулайликларга эга ажойиб апартментда яшадим. Бу ерда барча нарса муҳайё эди: телефизор, китоблар ва компьютер. Барчаси жуда яхши бўлган", - дейди Моуриньо.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!