Моуриньо: Мен уни ўйнатмаслигимни айтишганди!

“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо арманистонлик легионер Генрих Мхитарян билан “Манчестер Юнайтед”да юз берган вазият ўзаро муносабатларга таъсир қилмаганини билдирди.

- “Манчестер Юнайтед”да айрим одамлар мен туфайли Мхитарянда муаммолар юзага келишини айтганди. Улар Генрихни иши ортга кетган пайтда қайта тиклана олмай           ди, деб ҳисоблашарди. Мен тескарисини исботладим. Биз Мхитарян билан ўзаро муносабатларда етук ва ростгўй бўлдик, - деди Моуриньо.

Маълумки, Генрих Мхитарян “Манчестер Юнайтед”да ўйнаган пайтда португалиялик мутахассиснинг танқидини кўтара олмай, клубни тарк этган эди.

Моуриньонинг Римга келишини эшитган пайтда ҳам арманистонлик ярим ҳимоячи хавотирга тушган, бироқ ўзаро суҳбатдан кейин “Рома”да қолишга қарор қилган эди.

Айни пайтда уларнинг муносабати аъло даражада. Моуриньо шартномаси якунланаётган 33 ёшли футболчини яна Римда қолишини истаяпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!