Моуриньо: Мендан Погба эмас, МакТоминай ҳақида сўрашингиз керак эди

 

“Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо “Севилья”га қарши (0:0) кечган ЕЧЛ нимчорак финал илк ўйинидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Жавоб ўйинида голли дуранг бизни ЕЧЛдан чиқариб юборади. Шунинг учун ғалаба қозонишимиз керак. “Олд-Траффорд” стадионида қийик ўйин бўлади. “МЮ” мухлислар катта Европа ўйинларини соғинган, ўтган йили Европа Лигасида ўйнаганмиз, аммо бу бошқа мусобақа.

Ўйин олдидан мендан Поль Погба ҳақида сўрашди, аммо Скотт МакТоминай ҳақида сўрашингиз керак эди. У ажойиб ўйин ўтказди ва барчасини тўғри бажарди. “Севилья” плеймейкери Банегани прессинг қилиб, унга имконият қолдирмади”, – деди португалиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!