Моуриньо мени “Рома”да қолдирмоқчи эди

Арманистонлик ярим ҳимоячи Генрих Мхитарян мавсумни “Интер” сафида бошлайди. 33 ёшли футболчи “Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо уни Римда олиб қолишга ҳаракат қилганини тан олди.

- “Рома”ни тарк этишим қийин бўлди. Бу жамоада уч йил ажойиб мавсумларни ўтказдим, Конференциялар лигаси ғолиби бўлдим. Лекин ёшим 33 да ва мен нуфузли совринлар ютишни истайман.

Моуриньо мени жамоада олиб қолмоқчи эди. Клубда буни ҳамма хоҳлаганди. Лекин кетишим ўзимга ҳам, “Рома”га ҳам керак эди. Чунки энди улар Пауло Дибалани олди. Клуб учун хурсандман, - деди Генрих Мхитарян.

Универсал футболчи “Интер” билан 2024 йилнинг ярмигача шартнома имзолади. “Рома” унга бир йиллик битим бериб, маошини пасайтиришни таклиф қилганидан кейин Генрих Милан клубига ўтиб кетди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!