Моуриньо Месси ва Роналду вориси ким бўлишини айтди

“Рома” жамоасини қабул қилиб олган Жозе Моуриньо замонавий футбол етакчилари - Криштиану Роналду ва Лионель Мессидан кейин футбол тахти кимга насиб этишини башорат қилди.

Португалиялик мутахассис янги даврнинг асосий юлдузи Килиан Мбаппе бўлишини таъкидламоқда.

- Жамоангизда Мбаппе ўйнаса, ғалаба қозониш анча осонлашади. Килиан рақибга даҳшат солиб, ўзининг ўйин сифати билан уларнинг стретагиясини ўзгартириб юборадиган футболчи.

Лионель Месси ва Криштиану Роналду фаолиятининг охирги босқичига етиб келганини инобатга олсак, Мбаппе янги етакчи сифатида гавдаланмоқда, - деди Жозе Моуриньо.

Мбаппе якунланган мавсумда 47 та учрашувда 42 та гол урди ва жамоадошларига 11 та голли пас узатди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар