Моуриньо Мессининг бу йил "Олтин тўп"ни қўлга киритишига ишонмаяпти

Португалиялик машҳур мутахассис Жозе Моуриньо "Барселона" форварди Лионель Мессини бу мавсум ҳам "Олтин тўп"га муносиб ўйин кўрсатмаётганини айтди.

“Чемпионлар лигасида муваффақиятсизликдан сўнг Месси бу йил “Олтин тўп”га муносиб деб ўйламайман”, - дейди Моуриньо.

Эслатиб ўтамиз, Месси жорий мавсум “Барселона” билан Ла Лигада ғолиб бўлди. Унда шунингдек Испания кубогида ғалаба қозониш имконияти ҳам бор. Олдинда эса Америка кубоги кутиб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!