Моуриньо "МЮ"дан ҳайдалиб кетишдан қўрқмоқда

Мавсумни кўнгилдагидек ўтказа олмаётган "Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо уч йиллик шартномани охиригача ишламоқчи эканини маълум қилди.
 
- Биз босқичма-босқич олдинга интилишимиз лозим, - деди Жозе Моуриньо. - Мен "МЮ"даги фаолиятимнинг бошида турибман. Шартнома охиригача ишлашни истайман ва бунга лойиқ бўлишим кераклигини ҳам биламан. Агар "МЮ" бош мураббийи бўлиб қолсам, ўзимни бахтиёр санардим.
 
Айни пайтда "Манчестер Юнайтед" Англия премьер-лигасида 19 очко билан олтинчи ўринба бормоқда.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!