Моуриньо МЮни тарк этадими?

"Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньони ўз лавозимидан бўшатмайди.

The Guardian нашрининг хабар беришича, клуб раҳбарияти мураббийнинг иш фаолияти ва натижалардан мамнун. Шу сабабдан ҳам Моуриньо яқин орада фаолиятини МЮда давом эттиради.

Бироқ Mirror нашрининг хабар беришича, "Ньюкасл"га қарши учрашув натижаларидан қатъий назар португалиялик мутахассис ўз лавозимидан бўшатилади ва унинг ўрнига вақтинчалик бош мураббий сифатида "Юнайтед"ни Майкл Кэррик бошқаради. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!