Моуриньо: "Ўнинчи дақиқадан сўнг, ғалаба қозонишимизни ҳис қилдим"

А Сериянинг 17-туридан ўрин олган "Рома" - "Наполи" учрашуви бўлиб ўтди ва унда мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. 

Учрашувнинг 66-дақиқадасида Политано қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. 76-дақиқада эса Пеллегрини ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 86-дақиқада Осимхен ҳам ўйиндан четлаштирилди ва меҳмонлар 9 киши бўлиб қолди. 90+6 дақиқада бўлса Лукаку ўйинга нуқтани қўйди. Ўйиндан сўнг Жозе Моуриньо ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Рождество" байрами арафасида ғалаба бизни хурсанд қилди. Барча қийинчиликларга қарамай ғалаба қозондик ва турнир жадвалида юқоририладик. Учрашувнинг дастлабки ўн дақиқасидан сўнг мен ғалаба қозонишимизни ҳис қилдим. Биз ўйинни назорат қилдик ва ғалаба қозонишга ҳақли эдик", - дея Моуриньонинг сўзларини келтирмоқда "calcionapoli1926.it" нашри.

Маълумот учун, римликлар айни дамда 28 очко билан 6-ўринни эгаллаб турибди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!