Моуриньо ўрнини Почеттино эгаллаши мумкин

“Манчестер Юнайтед” клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньога ўринбосар мураббийларни ўрганишда давом этмоқда.

Аввалроқ, “қизил иблислар” бу вазифага Зинедин Зиданни муносиб кўришаётган эди, энди эса бу рўйхатга “Тоттенхэм” устози Маурисио Почеттино ҳам қўшилди.

Ҳозирда аргентиналик мутахассис “Тоттенхэм”ни бошқармоқда. Шу сабаб манкунианликлар уни мавсум сўнггига қадар жамоага таклиф қила олмасликлари мумкин.

Ўтказилган олти турдан сўнг “Манчестер Юнайтед” Премьер-лига турнир жадвалида 7-ўринни банд этмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!