Моуриньо ўз жамоасига "Барселона" етакчиларидан бирини олиб келмоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуринью ўз жамоаси сафида "Барселона" ярим ҳимоячиси Иван Ракитични кўрмоқчи.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра португалиялик мутахассис ёзги трансферлар даврида айнан 30 ёшли хорватиялик футболчини МЮга олиб келмоқчи.

Маълумот учун, Ракитич “Барселона” сафига 2014 йил “Севилья”дан кўчиб ўтган. У ўтган давр мобайнида каталонияликлар сафида жами 214та баҳсда иштирок этган ва ўз ҳисобига 29та гол ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!