Моуриньо ўзига янги иш топди
Ads

Португалиялик машҳур мураббий Жозе Моуриньога афтидан яхши таклифлар бўлмаган кўринади.

Берилган маълумотларга кўра 56 ёшли мутахассис телевиденияда ишлашга қарор қилган. Аниқроғи, Моуринью Sky Sports телеканалида премьер-лига учрашувлари пайтида эксперт сифатида фаолият олиб боради. Унинг илк иши эртага бўлиб ўтадиган "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" клублари ўртасидаги баҳсдан бошланади. Таъкидлаш керакки, Жозе ушбу жамоаларни  бир неча мавсум бошқарган.

Эслатиб ўтамиз, Моуриньонинг сўнгги иш жойи “Манчестер Юнайтед” клуби бўлган эди. У ўтган йилнинг декабрида ушбу жамоадан истеъфога чиқарилган эди.