Моуриньо Португалиянинг ЖЧдаги имкониятларини баҳолади

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо Португалия терма жамоаси ҳақида тўхталиб ўтди. 

- Португалия термаси ЖЧ-2018да ғалаба қозониши мумкинми?

– Португалия Евро-2016да ғалаба қозонди, бу эса бизнинг термамиз дунёда энг зўр эканлигимиздан далолат беради. Португалияда қобилиятли ёшлар кўп. Икки йил олдинги таркибдан жамоанинг бугунги таркиби кучлироқ деб ўйлайман. Жамоамиз ҳамма нарсага қодирдир!

- Бир неча йил олдин чарчаганингизда Португалия терма жамоасини бошқаришингизни айтиб ўтгандингиз?

- Бугунги кунга келиб ҳеч қандай чарчоқни ҳис этаётганим йўқ. Хозирда, клубда бош мураббий бўлиш менинг ишим. Ҳар ҳафта ва ҳар куни машғулотларда бўлиш мени чиниқтиради, - дея Моуриньонинг сўзларидан иқтибос келтиради GQ нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!