Моуриньо қачондан ишга қайтмоқчи эканлигини айтди

"Манчестер Юнайтед"дан кетгач ишсиз юрган португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо қизиқарли лойиҳа бўлса, яна ишга қайтишга тайёрлигини билдирди.

“Мен “Манчестер Юнайтед”ни 2018 йилнинг қишида тарк этдим ва ўшандаёқ ёзда ишга қайтишга қарор қилдим. Мен қизиқарли лойиҳанинг бир қисми бўлишни ва июлдан иш бошлашни хоҳлайман”, - дейди Моуриньо.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Моуриньо “Рома”да иш бошлаши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!