Моуриньо қаттиқ гапирди!
“Рома” бош мураббийи Жозе Моуриньо ўзи ва “Реал”ни бошқараётган ҳамкасби Карло Анчелотти фаолияти ҳақида фирк билдирди.
- Мени ва Анчелоттини ҳисобдан чиқаришингизга ҳали эрта эмасми? Ўйлашимча, Анчелоттининг асосий муаммоси “Эвертон”ни бошқара туриб, Чемпионлар лигасида ғалаба қозона олмаслиги эди.
Менга келсак, одамлар борган жамоамда янги совринларни ютади, деб ўйлаб қолган. Лекин мен бошқарган жамоалар орасида юксак ғалабалар кутилмаганлари ҳам бўлган. Лекин бутун фаолиятининг давомида мунтазам совринларни қўлга киритганингдан кейин ҳамма шундай ўйлаши табиий ҳолга айланиб қоларкан.
Кўп клублар ёш мураббийларга эътибор қаратаётгани мени безовта қилмайди. Мен ва Карло фаолиятимиз бўйича ўзимиз қарор қабул қиладиган мураббийлармиз, - деди Жозе Моуриньо.
Фикрлар