Моуриньо рақибга ёрдам берадими?
Плей-офф баҳсларида муваффақиятли қатнашиб, премьер-лигага йўлланма олган “Фулхэм” таркибини кучайтириш мақсадида ўзи тарбиялаган Райан Сессеньонни яна жамоага қайтармоқчи.
“Тоттенхэм” бир йил муқаддам бу ҳимоячи учун “Фулхэм”га 25 миллион фунт тўлаган эди.
Ҳозир ушбу ҳимоячига “Барселона” ҳам кўз тикмоқда. Бироқ Моуриньо унинг Каталония клубига ўтишини таъқиқлаб қўйган.
20 ёшли футболчи ўтган мавсум жароҳат туфайли атиги 6 та ўйинда майдонга тушди.
Фикрлар