Моуриньо “Реал” юлдузини чақирди

“Реал”нинг хорватиялик ярим ҳимоячиси Лука Модрич тез орада “Тоттенхэм”га қайтиши мумкин. “Олтин тўп” соҳибини Жозе Моуриньо ўз шогирдлари орасида кўришни мақсад қилган.

Модричнинг амалдаги шартномаси мавсум охирида ниҳоясига етади. “Қироллик клуби” ҳали янги битим таклиф қилмади. “Тоттенхэм” бундан фойдаланиб, қишки трансфер вақтида Модрич билан келишувга эришмоқчи.

Маълумотларга қараганда, “Тоттенхэм” бош мураббийи Жозе Моуриньо 35 ёшли футболчини Лондонга қайтишга кўндириш учун шахсан ўзи унга телефон қилган.

Қизиғи шундаки, 2012 йили Моуриньонинг ўзи Модрични “Тоттенхэм”дан “Реал”га трансфер қилганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!