Моуриньо “Реал” юлдузини олиб келмоқчи

Кейинги пайтда “Рома” ҳужумчиси Николо Дзаньолонинг бозори яна қайнай бошлади. Англия клублари 23 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олишга интилмоқда.

Жозе Моуриньо италиялик ўйинчи ўрнига “Реал”нинг ҳужумкор футболчиси Марко Асенсиони олиб келишни режалаштирган. Бу ҳақда Calciomercatoweb сайти хабар тарқатди.

26 ёшли Асенсио 2015 йилдан бери “Реал” шарафини ҳимо қилиб келмоқда. Шу пайтга қадар Марко 235 та ўйинда 49 та гол ва 24 та ассист муаллифи бўлди.

Футболчининг мадридликлар билан шартномаси келаси ёз якунланади.

Николо Дзаньолога эса “Тоттенхэм”дан таклиф бўляпти. Лондонликлар 50 миллион еврога баҳоланаётган футболчини олиш учун римликларга бир неча вариант таклиф беришга тайёр.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!