Моуриньо «Рома” учун икки юлдузни танлади

Жозе Моуриньо келаси мавсум “Рома”ни кучайтириши мумкин бўлган икки ярим ҳимоячини танлади.

Португалиялик мутахассис клуб раҳбариятидан Англия премьер-лигасида пишган футболчилар – “Астон Вилла” вакили Дуглас Луис ва “Вулверхэмптон” етакчиларидан Рубен Невешни олиб келишни талаб қилмоқда.

Бразилиялик Дугласнинг амалдаги шартномаси келаси йили якунланади. Римликлар 24 ёшли футболчи учун белгиланган 35 миллион евро миқдоридаги бадал пулини туширишга уринмоқда. Луис ўтган мавсум 35 та ўйинда иккита гол ва учта ассист қайд этди.

Португалиялик Рубен Невешнинг яна икки йиллик битими борлиги учун римликлар 40 миллион евро атрофида харажат қилиши керак. 25 ёшли ярим ҳимоячи мавсумни 36 та ўйин, тўртта гол ва иккита ассист билан якунлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!