Моуриньо "Рома"ни кучайтирадиган футболчи олади
Жозе Моуриньо ўз жамоасида “Лилль”да тўп тепаётган португалиялик ярим ҳимоячи Ренату Санчешни кўрмоқчи.
Рим клуби ёзда майдон марказидаги позицияларни кучайтиришга қарор қилган. 24 ёшли португалиялик футболчи ана шу мақсадда олиб келиниши кутилмоқда. IL Tempo ва IL Messaggero газеталари спорт директори Тьягу Пинто бу ўйинчи трансфери бўйича иш бошлаганини хабар қилди.
Санчешнинг Римга кўчиб келишида “Рома”га эга қилувчи Фридкинлар оиласининг “Лилль” хўжайини Алессандро Барнаба билан дўстона алоқаларга эга экани ҳам асосий омиллардан бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Франциялар клуб бюджетини мустаҳкамлаш учун португалиялик юлдузини 15-20 миллион евро атрофидаги суммага сотиши кутилмоқда. Бу ўйинчининг йиллик маоши 4 миллион еврони ташкил қилади ва бу сумма Рим клубини қониқтирмоқда.
Ренату бу йилги чемпионатда 18 маротаба майдонга тушиб, битта гол урди ва бешта голли пас узатди.
Португалиялик чарм тўп устаси “Бенфика” тарбияланувчиси ҳисобланади. У фаолияти давомида “Бавария” ва “Суонси” шарафини ҳам ҳимоя қилган.
Фикрлар